Get Mystery Box with random crypto!

8 декабрь.Конституция байрамига бағишланади. КОНСТИТУЦИЯМ Юр | Oloviddin

8 декабрь.Конституция байрамига бағишланади.

КОНСТИТУЦИЯМ

Юртимнгинг ғурур, ори,
Маллатим ифтиҳори,
Адолат пойдевори,
Менинг Конституциям.

Ҳалқ кўнглинг кенглиги,
Бир ёқа бир енглиги,
Фуқаролар тенглиги,
Менинг Конституциям.

Мустақиллик далили,
Адолат, хурлик йўли,
Эркинлигим кафили,
Менинг Конституциям.

Яшайман доим бардам,
Бахтиёрман мен ҳар дам,
Ҳуқуқларим унда жам,
Менинг Конституциям.

Ватан кўксимда ордир,
Аждодлар мададкордир,
Қонунлар устувордир,
Менинг Конституциям.

Ҳар инсон ноумусидир,
Содиқлик туйғусидир,
Бахтимиз қомусидир.
Менинг Конститутиям.

Хуршид Карим

@oloviddin