Get Mystery Box with random crypto!

Мурожаатлар ечими биргаликда изланди Президентимизнинг “Аҳоли | OLOT.UZ | Расмий канал

Мурожаатлар ечими биргаликда изланди

Президентимизнинг “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Олот тумани ҳокими Наргиза Нематова туман ҳокимлиги биносида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан анъанавий қабул ўтказди. Унда Олот туманидаги бир қатор ташкилот масъуллари, тумандаги корхона, муассаса раҳбарлари қатнашди.
Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мурожаатларнинг аксарияти электор энергия, муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш борасида бўлди. Ҳар бир мурожаат мутасаддилар томонидан бирма-бир муҳокама қилинди.
Ўрганиш талаб этадиган масалалар юзасидан аниқ муддат белгиланиб, қабулдаги мурожаатларнинг натижаси мутасаддилардан сўралиши маълум қилинди. Таъкидланишича барча масалалар ечими ҳам туман ҳокими назоратида бўлади. Учрашув якунида Наргиза Нематова “Xалқдан ягона илтимосим шуки, ободонлаштириш ишларини доимий равишда олиб бориш, қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун кўмир захираси ва озиқ-овқат хавфсизлигининг олдини олиш мақсадида фаолроқ бўлишда барча бирдек масъулият билан ёндашиши лозим" деб таъкидлади.
https://t.me/olottumani