Get Mystery Box with random crypto!

10-12 сентябрь кунлари Ўзбекистонга бироз нам ва салқин ҳаво о | 🇺🇿 OLOT TUMANI YANGILIKLARI 🇺🇿 ✪

10-12 сентябрь кунлари Ўзбекистонга бироз нам ва салқин ҳаво оқими кириб келади.

Ўзгидромет бу тўғрида огоҳлантириш хабари эълон қилди.

Хабарда келтирилишича, 11-12 сентябрь кунлари республика бўйлаб кечалари ҳарорат +10 +13 даража, кундуз кунлари +25 +28 даражагача пасаяди.

11 сентябрь куни Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Тошкент, 12 сентябрь куни Фарғона водий вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Денгиз сатҳидан 2500 метр баландликдаги тоғларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Совуқ ҳаво оқими кириб келиш жараёнида айрим ҳудудларда шамол тезлиги 15-18 м/с, 11 сентябрь куни Сурхондарё ва Фарғона водийсида 20-23 м/с гача кучайиши прогноз қилинмоқда.

OLOTLIKLAR KANALIGA QO'SHILING

@Olot24_7