Get Mystery Box with random crypto!

Президент 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та ас | 🇺🇿 OLOT TUMANI YANGILIKLARI 🇺🇿 ✪

Президент 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди

Биринчи - таълим соҳасида қулай шароитлар яратилади. Мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни қайта кўриб чиқилади.

Иккинчи - судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун зарур шароитлар яратилади.

Учинчи - бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, даромадлар кўпаяди. Хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади.

Тўртинчи - соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади. Шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга яқинлаштирилади.

Бешинчи - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Инвестициялар ҳажми кўпайтирилади.

OLOTLIKLAR KANALIGA QO'SHILING

@Olot24_7