Get Mystery Box with random crypto!

Бир одам эрталаб уйидан чиқаётганда хотинига дебди: — Бугун, а | Oлмалиқ ҳаёти | Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!



Бир одам эрталаб уйидан чиқаётганда хотинига дебди:
— Бугун, албатта, от сотиб оламан!
— Худо хоҳласа, денг, — эслатибди хотин.
— Худо хохласаям, хохламасаям, барибир, сотиб оламан, — дебди афанди.

Эр бозорда узоқ юриб, яхши от танлабди, баҳосини келишибди, сўнг киссага кўлини солса, пули йўқ эмиш. Унинг фиғони фалак бўлиб уйига қайтаётганда қаршисидан бир нечта отлиқ чиқибди. Улар савол беришса, у чурқ этиб жавоб қилмабди. Аччиқланган отлиқлар уни обдон калтаклаб, олдиларига солиб кетишибди.

Пул олдирган, калтак еган, ўлгудек ҳориган эр ярим тунда уйига қайтибди. Эшик тақиллаганини эшитган хотини сўрабди:
— Ким у?
— Худо хоҳласа, эрингман! — дебди.

@Olmaliqhayoti

Каналга уланиш: https://t.me/+SA-Ow_e4UUq1kgRE

Woodline мебелларида -30% гача ЧЕГИРМА!

Online mustang taxi 1052