Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳамкорлик “InnoWeek.uz-2021”- халқаро инновацион ғоялар ҳа | Olmaliq matbuoti

#Ҳамкорлик

“InnoWeek.uz-2021”- халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида, Германиянинг, саноат роботлари ва заводларнинг автоматлаштириш тизимларини ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган, KUKA компанияси билан “Олмалиқ КМК” АЖ бош муҳандисининг ўринбосари в.б. Сергей Ларионов ва Тошкент вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи Амир Абидов ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Музокара давомида, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар тайёрлаш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг фаолиятини яқиндан ўрганиш ҳамда жаҳон стандартларига мос кела оладиган автоматлаштириш тизимларини жорий этиш ва инновацион робот ишлаб чиқариш борасида таклифларни киритишга келишилди.

LINK @olmaliq_matbuoti️