Get Mystery Box with random crypto!

#ОКМК_да_ижтимоий_ҳаёт #Бошланғич_ташкилотларда ОКМК хотин- | Olmaliq matbuoti

#ОКМК_да_ижтимоий_ҳаёт
#Бошланғич_ташкилотларда

ОКМК хотин-қизлар бошланғич ташкилотларида аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик тарғиботи, меҳнат жамоаларида маънавий-аҳлоқий муҳит барқарорлигини сақлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, таклиф ва мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида жойларда семинар, очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Ижтимоий объектлар бошқармаси Мактабгача таълим муассасаларида ОКМК Аёллар кенгаши раиси ўринбосари Камола Умаралиева, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Фароғат Маткаримова, Ёшлар етакчиси Алишер Усмоновлар иштирокида бўлиб ўтган суҳбатда тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Шунингдек, фаол хотин-қизларни раҳбарликка тайёрлаш мақсадида, заҳира кадрлар рўйхати шакллантирилди.

@Olmaliq_matbuoti