Get Mystery Box with random crypto!

#назорат Бугун юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳо | Olmaliq matbuoti

#назорат

Бугун юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот замирида инсон қадри мужассам. Хусусан, ОКМК АЖ "Олмалиқметаллургқурилиш" трести бу борада кўзга кўринарли ташаббусларни амалга оширмоқда. Ҳар бир трест участкаларида ишчи-ходимлар учун муносиб шароитлар яратилмоқда.

"Олмалиқметаллургқурилиш" трести касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Ешлар иттифоқи ҳамкорликда трест участкаларида бўлишиб, ишчилар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганишди.

Бундан ташқари, овқатланиш хоналаридаги меъёрий талабларга амал қилинишини назорат қилиш билан бирга ишчи-ходимларнинг ошхона ҳақидаги фикрларини тинглашди. Мавжуд камчиликлар бўйича масъул ходимларга тушунтиришлар бериб ўтилди.
Обид Саркаев,
трест касаба уюшмаси қўмитаси

@Olmaliq_matbuoti