Get Mystery Box with random crypto!

Кон усталарининг касбий малака ва билимлари синовдан ўтказилди | Olmaliq matbuoti

Кон усталарининг касбий малака ва билимлари синовдан ўтказилди

"Олмалиқ КМК" АЖнинг 2023 йил 7 мартдаги 20-1/11-сонли "Ишлаб чиқариш йиғилиши" баённомасига кўра, белгиланган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ангрен кон бошқармаси кон усталарининг касбий малака ва билимлари синовдан ўтказилди.

Билимлар синови уч босқичда ўтказилиб, 1-босқичда кон усталарининг касбий билимлари ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича кўникмалари тест саволлари орқали имтиҳон қилинди.

2-босқичда эса IQ тестлар орқали раҳбарлик қобилияти текширилди.
3-босқичда касбий билим ва кўникмалари юзасидан суҳбат ташкил этилди.

Синов жараёнлари Ўқув маркази, комбинат ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши, Саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўлими, Олмалиқ кон техника инспекцияси, Кон ишлари бўлими масъуллари ва мутахассислари томонидан олиб борилди.

Шаҳбоз Раҳмонов,
Ўқув маркази малака баҳолаш маркази бошлиғи

@Olmaliq_matbuoti