Get Mystery Box with random crypto!

#ОКМК_да_ижтимоий_ҳаёт #Спортни_сев_спорт_билан_яша Куни к | Olmaliq matbuoti

#ОКМК_да_ижтимоий_ҳаёт
#Спортни_сев_спорт_билан_яша

Куни кеча Саноат темир йўллари транспорти бошқармасида корхонанинг 70 йиллигига бағишлаб хотин- қизлар ўртасида шахмат ва шашка мусобақаси бўлиб ўтди.

Бунда хотин-қизлар ўз билим ва маҳоратларини кўрсатиб юқори натижаларга эришишди.

Жумладан, 1-ўринни Сарвиноз Турғунбоева, 2-ўринни Дилафруз Мадраҳимова,  3-ўринни Дилафрўз Эгамқулова қўлга киритди.

Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар улашилди.

Дилфуза Душабоева, 
СТТБ хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси

@Olmaliq_matbuoti