Get Mystery Box with random crypto!

#танлов Ангрен кон бошқармаси таркибий бўлинмаларининг меҳна | Olmaliq matbuoti

#танлов

Ангрен кон бошқармаси таркибий бўлинмаларининг меҳнат муҳофазаси муҳандислари ўртасида касб маҳорати танлови бўлиб ўтди.

Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан ташкил этилган танлов шартларига кўра, муҳандисларнинг назарий билимлари билетлар орқали синалди.

Танлов якунларига кўра, Олтин саралаш фабрикаси муҳандиси Эрнес Малиновский ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Кучбулоқ кони муҳандиси Даврон Нишонов эгаллади. Ушбу коннинг яна бир вакили Равшан Ашурматовга учинчи ўрин насиб этди.

Ғолиблар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Шерзод Ғаниев,
Ангрен КБ касаба уюшмаси қўмитаси раиси

@Olmaliq_matbuoti