Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат Шахсни тасдиқловчи ҳужжатни ўз вақтида алмаштирмаган | Olmaliq Hayoti 24

#Диққат
Шахсни тасдиқловчи ҳужжатни ўз вақтида алмаштирмаганлар жарима тўлайди.

Биометрик паспорт тўғрисидаги низомнинг 11-бандига мувофиқ, фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 (бир) ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим

Ўз вақтида алмаштирмаслик — яъни фуқаронинг паспортсиз ёки ID-картасиз яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Бу 900 минг сўмгача миқдорда жаримага сабаб бўлади

Яқинларни огоҳлантириб қўйинг!

@Olmalikhayoti_Olmaliq_Xabarlar24