Get Mystery Box with random crypto!

Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам оли | Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi (RASMIY)

Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олишади

Яқинлашаётган давлат мустақиллиги байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.

Бунда:

1 сентябрь
— Мустақиллик байрами;

2 сентябрь — жума, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

3 сентябрь — шанба, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун Фармонга асосан қўшимча дам олиш куни;

4 сентябрь — якшанба, барча учун одатдаги дам олиш куни.

5 сентябрь барча учун иш куни. Мактаб, лицей, коллеж ва техникумлар ўқувчилари, шунингдек ОТМ талабалари учун ҳам 5 сентябр — душанбадан дарслар бошланишини айтгандик.

Эртага, 31 август - чоршанба куни барча учун иш куни бўлади.

T.me/Oliy_Talim_Vazirligi