Get Mystery Box with random crypto!

#мушоира МЕНДАН ЮЗИН БУРГАНЛАРИМ Соғинчлардан кўксимга | ➤꯭ͨ͢🌴꯭҈҉͢🥀𝔻𝕀ℕ𝕆ℝ𝔸🍃꯭҉҈͢🌺꯭҉҈͢



#мушоира

МЕНДАН ЮЗИН БУРГАНЛАРИМ

Соғинчлардан кўксимга санчилар тикан,
Армонлар доғидан янчилар ҳижрон.
Энди кўришмоқлик нақадар армон,
Мендан юзин буриб кетди бевафо.

Тақдирнинг ҳукмими? билолмадим мен,
Ул ёр-ла яйраб ҳеч ўйнолмадим мен.
Ишқ қасрин боғига қувнолмадим мен,
Мендан юзин буриб кетди бевафо.

Эй бевафо, дилдор қайларда қолдинг?
Юрагимга айрилиқ ўтларин солдинг.
Ташлаб кетиб балким бахтли ҳам бўлдинг,
Мендан юзин буриб кетган бевафо.

Сени деб бу умрим хазонрез бўлди,
Мунгли кўзларимга соғинчлар тўлди.
Мух,аббат гуллари очилмай сўлди,
Мендан юзин буриб кетди бевафо.

Энди мен ёлғизлик таъмини тотдим,
Х,ижрон азоби-ла олишиб ётдим.
Дардлар тинчлик бермас аламга ботдим,
Мендан юзин буриб кетди бевафо.

На илож ўз бахтим кутиб яшайман,
Армонли сўқмоқдан ўтиб ошайман.
Қоғозга битигим битиб яшайман,
Мендан юзин буриб кетди бевафо.