Get Mystery Box with random crypto!

Товламачиликда айбланаётган Olimjon Xaydarov иши бўйича кеча н | Olimjon Haydarov

Товламачиликда айбланаётган Olimjon Xaydarov иши бўйича кеча навбатдаги, 8-суд мажлиси бўлиб ўтди. Ўзбекистон тарихида судялар бирон товламачининг айбини исботлашга бунчалик кўп уринмагандир.

Судда қатнашганлардан бири айтади:

"Олимжон Ҳайдаров суд бошланганидан бери "Махсус кукунни қўлимга қасддан суркашди, пулни ушлаганим ҳам йўқ", деб айтиб келади. Барча "холис" гувоҳлар ҳам "Айбланувчи пулни олганини кўзимиз билан кўрмадик. Биз борган пайтимизда унинг қўлига кишан тақилган экан", деб гувоҳлик бериб, терговга бошчилик қилган Аббосхон Қўқонбоев машина "бардачок"идан пулни олган ҳолатнигина кўришганини таъкидлашди. Уларга ўша ҳолатда расмиятчилик учун имзо қўйдириб олинган.

Кечаги судда ниҳоят Олимжон ҳибсга олинган 2023 йил 29 июлдаги тадбир видеосини оммага қўйиб беришди (бир кун олдин у видеони фақат айбланувчи, судя ва адвокатларгина кўрган эди). Видеода аниқ бўлган холат: Олимжон Ҳайдаров қайта-қайта айтиб келаётганидек ўша куни ҳеч қандай пулни кўрмаган ҳам, ушламаган ҳам.

Қизиқ томони, терговчи пулни машинадан олиши тасвирланган кадр йўқ ва унинг пул олиш жараёнини "холис" гувоҳлар ҳам кўрмагани маълум бўлди.

Шунда Олимжон Ҳайдаров қўлга олиш тадбирида унинг пул олгани ҳам, унинг машинасидан пулни топиб олиш ҳам тасвирга тушмагани, яъни, мантиқан қараганда бундай иш бўлмагани юзага чиқяпти..."

Олимжон Ҳайдаров суддан ўзининг терговини ўтказган Фарғона вилоят ИИБ тергов бошқармасидан Аҳмаджонов Ҳожиакбар ва Қўқонбоев Аббосхонни чақиртиришни сўраганида судя ҳам, прокурор ҳам бу талабни рад этган. Шунда Олимжоннинг ота-онасининг жаҳли чиқиб кетиб, судяга "Нега ўғлимизнинг талабларини қайта-қайта рад этяпсиз? Бунга асосингиз борми?" – деб гапиришганида индамай суд залидан қочиб чиқиб кетган. Кейин прокурор ҳам саволларга жавоб бермай, судянинг орқасидан шошиб-пишиб чиқиб кетган.

Охири кўринмаётган ва Олимжоннинг айбдорлигини исботлай олмаётган суднинг навбатдаги, ҳисоб бўйича 9-мажлиси душанба куни, 2023 йил 27 ноябр, соат 11:00 га белгиланган.

Musannif Adham