Get Mystery Box with random crypto!

Қўқондаги бозорлар 'ҳашар' йўли билан қурилмоқда. Фарғона ви | Olimjon Haydarov

Қўқондаги бозорлар "ҳашар" йўли билан қурилмоқда.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги ёниб кетган бозор ўрнига қурилаётган бозорни вилоятдаги катта заводлар, катта тадбиркорлар, шунингдек қурилиш фирмаларига бўлиб берилгани ҳақида хабарлар келмоқда. Бизга мурожаат қилган бир неча қурувчилар ўзларига вилоят ҳокимлиги, шунингдек бир нечта вилоят даражасидаги бошқармалар "элга келган тўй", "Президент топшириғи" бўлгани учун бозордан маълум ҳудудни ўз ҳисобидан қуриб бериши кераклигини "илтимос" қилишаётганини айтишмоқда. Шунингдек вилоятдаги туманларнинг қурилиш бўйича ўринбосарларига(ўз ҳудудидан тадбиркор топиб, ўз ҳисобидан қилади), вилоят ва шаҳардаги катта тадбиркорларга ҳам жойлар бўлиб берилган. Қурувчиларни аксари буни мажбур қилишмоқда, Президент топшириғи дейилса, ким ҳам қаршилик қила оларди. Лекин улар рози бўлиб қилишгани йўқ, уларни асосий эътирози нега бозорқўм йиллар давомида бозордан миллионлаб доллар фойда кўради-ю, биз бозорни қуриб берамиз дейишмоқда.

Ҳозирча бу иддаоларни тасдиқлаш ёки рад қилиш имконим йўқ, лекин бозорда ростдан ҳам турли завод ишчилари ишлашмоқда.
Бозор раҳбари( номинал эмас, асл эгаси Жамолхон ака) одамларга "50 млрд кредит олиб, қуряпман бозорни" дегани ҳақида бозорчилар айтишмоқда. Қайси бири ҳақиқат?
Бозорни қанча қисми бозор эгаси томонидан, қанча қисми "ҳашар" йўли билан қурилмоқда?
Умуман бозорни қанчадир қисмини бозор раҳбари қайта тиклаяптими?

Ҳашар албатта яхши, оғир кунда бир биримизга ёрдам бериш жуда яхши одат. Лекин бу ерда нозик икки жиҳат бор. Биринчиси ёрдам рози бўлиб, ихтиёрий қилиниши керак. Иккинчиси бозордан шунча фойда олган бозор раҳбари қайта қуришда харажат қилмаётган бўлса-ю, барча қурилишни ҳокимлик ва тадбиркорлар қилаётган бўлса, тадбиркорни бозордаги улишини қайтариб олиб, халққа қайтариб бериш керак бозорни.

Бу каби миш-мишлар қачон тугайди? Қачонки икки томон - жамоатчилик(ёки вакиллари) ва бозор, ҳокимлик бир жойга келиб, ўзаро гаплашишса. Лекин биз қанча сўрамайлик, шундай саволлар кун тартибида турса ҳам, матбуот анжуманидан қочишмоқда.

Пс. Бозор раҳбари ростдан 50 млрд қарз олиб бозорни ўзи қилаётган бўлса, шу кредит олиш ҳужжатларини эълон ёки тақдим қилсин, кўрайлик. Бўлмаса юқоридаги каби гап сўзларга жавоб беришсин.

@OlimjonHaydarov