Get Mystery Box with random crypto!

Кўпчиликни хабари бор бугун давлат раҳбари амалий ташриф билан | Olimjon Haydarov

Кўпчиликни хабари бор бугун давлат раҳбари амалий ташриф билан Фарғонада.

Ташрифда Фарғонага келган Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари, Президент матбуот котиби Sherzod Asadov ака билан кўришиб, ҳозирги блогсфера, айни вақтдаги матбуотнинг эркинлиги, йўналишлари ҳақида самимий суҳбат қурдик.

Шерзод ака билан аввал гаплашмагандим, самимий, яхши инсон эканлар. Ҳеч қандай цензурасиз, бемалол, ҳар қандай қолипларсиз суҳбат қилдик.

Ўзимга қизиқ бўлган, бир қанча саволларга жавоб олдим.

Вақт ажратиб, суҳбат қурганлари учун, фаолиятимизга бефарқ бўлмагани учун Sherzod Asadov ва Farruh Omonov ларга ташаккур.

@OlimjonHaydarov