Get Mystery Box with random crypto!

Доимгидек қишлоқликлар билан бировни иши йўқ. “Жиззах вилояти | Olimjon Haydarov

Доимгидек қишлоқликлар билан бировни иши йўқ.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Куёвбоши МФЙдан мурожаат қиляпмиз. Бизда ичимлик сув йўқ. Туман масъуллари ҳудуд давлат дастурига киритилмаган дейишяпти. Илтимос, ҳудудимизда тоза ичимлик сув тортиб беришсин

Тармоқда тарқалган мана шундай хабарларни кўриб, юрагим эзилади.

Ҳайрон қолганим, шунча потенциал бўла туриб, нега аҳоли турмуш тарзини яхшилаш бўйича кескин чоралар кўрилмас экан?

Аввалги Президент давридаги 25 йиллик, янги Президент давридаги 6 йиллик даврда ҳам аҳоли, жумладан қуйи тизимда жойлашган аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича айтарли, катта иш қилинмаяпти. Умуман қилинмаяпти дейиш нотўғри, лекин қилинаётгани асосан ё сифатсиз, ёки хўжакўрсинга, ё Президент ташрифига қилинади.

Нима халақит қилади?
Пулми? 30 млрд доллар қарз олди янги ҳукумат, 6 йилда. Қани шу пуллар?
50 60 таси келишиб, бу пулларни ўзлаштириб ётибди
.

Қаёқдаги Sityлар, массивлардан қишлоқдагиларга манфаат кўп эмас, кўчиб борса, 5-10 фоизи кўчиб боради холос.

Янги инфраструктурага сарфламай, аввал борларини капитал таъмирлаш учун нима тўсқинлик қилар экан, ҳайронман.

31 йил...

Биздек потенциали бор давлат фуқаролари, мустақил 31 йил яшаганидан кейин ҳам газ, сув, электр ва бошқа ҳаётий зарур муаммоларни актуал бўлиши бу жуда ачинарли ҳолат ва бошқарувдаги ҳукуматга катта ишончсизлик дегани.

Қачон яхши бўлиб кетаркан, кўрармиканмиз у вақтларни, ҳайронман.

@OlimjonHaydarov