Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбек(Oна)тили ўқитувчиси бўлмоқчи бўлган абитуриентлар нимада | Olimjon Haydarov

Ўзбек(Oна)тили ўқитувчиси бўлмоқчи бўлган абитуриентлар нимадан норози?

2022-йилнинг 22-апрель куни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 13-сон баёни билан 2022-2023-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Унга кўра абитуриентларга давлат имтиҳонларида жами 5 та фандан имтиҳон топширишади, улардан 3 таси қўшимча фанлар, 2 таси асосий фанлар.

Бу қарордан Ўзбек(Она) тили ўқитувчи бўлиш истагида ўқишга киришга тайёрланётган абитуриентлар қаттиқ норози. Сабаби Филология факультетида шу вақтгача амалда бўлган асосий фанлардан бири бўлган тарих фани ўрнига чет тили фани киритиб қўйилган.

Абитуриентлар бундан норози. Сабаби улар айнан Ўзбек(Она) тили ўқитувчиси бўлиш учун бир неча йил тайёрланишган.

Нега энди имтиҳонга 3 ойгина қолганда бу ҳақда эълон қилинмоқда?

Нега шуни ўқув йили бошида эмас, ёки йил бошида 3 ойгина қолганда бундай қарор қилинишидан мақсад нима?

Бу қизларни асосий қисми қишлоқлардан, содда, камбағал оилалардан. Кўплари тарихдан 30 та ишлайдиган даражада яхши тайёрланишган, аксарида контрактда ўқишда шароит йўқ, фақат гранд бўлса ўқишлари мумкин. Уларда иккинчи марта ўқишга киришга имкон бўлмаслиги мумкин.
Ёшларни руҳиятини синдирманглар, ўртоқ амалдорлар.


Видеони YouTubeда шу ерда

кўришингиз мумкин.

Пс. Дўсларимиз орасида YouTubeда канали борлар бўлса, имкон қадар шу видеони кўпроқ тарқатишга ёрдам беринглар, таълимнинг Филология йўналишига давлат имтихони топширмоқчи бўлаётган абитуриeнтларга бизни ёрдамимиз бўлади шу.

@OlimjonHaydarov