Get Mystery Box with random crypto!

Эски даврдагидек қамоққа олиш қайтди(ми!?) Кеча 22 апрел, соа | Olimjon Haydarov

Эски даврдагидек қамоққа олиш қайтди(ми!?)

Кеча 22 апрел, соат 18:00 атрофида фуқаро Шаҳбоз Раҳмонов ўзи истиқомат қиладиган “Янги Чоштепа” маҳалласи нозири томонидан ҳеч қандай ҳуқуқий асоссиз олиб кетилган. Шаҳбоз Раҳмонов келавермагач оила-аъзолари унга алоқага чиқишган. Телефонга жавоб бермаган. Орадан 2 соатдан сўнг қайта алоқага чиқиб, маҳаллада эканлиги, кечроқ қайтаман деб тез айтиб алоқани узган.

Соат 21:00 арафасида маҳаллаг бориб сўриштирилса, у йўқлиги ва Янги Ҳаёт РОВДга олиб кетилгани айтилган. 23:00да Янги Ҳаёт РОВДдан суриштирилса, у ва яна 3 кишини ҳозиргина Шаҳар ГОВДга ўтказилгани маълум қилишган.


Бугун эрталаб соат 7атрофида +998974600377 рақамидан телефон қилиб, Янги Ҳаёт 4-ГУВДда эканлиги. Янги Чоштепа маҳалласидан бегона Зухра исмли аёл шантаж қилиб устидан ёзганлиги ва бугун туш вақти суд бўлишини маълум қилган.

Эски давр ҳиди келмоқда. Авваллари исталган шахсни фохиша ёки шаллақи аёллар ёрдамида ариза ёздириб “ичкари”га олиб кирилар эди. Ҳудди шу усулни “Янги Ўзбекистон”да хам қўлланишни бошланган кўринади.

Ҳеч қандай ҳуқуқий асосларсиз тинч фуқарони оиласининг бағридан олиб кетиб, бир оилани тинчлигини бузиб уни эшикма-эшик сарсон қилиш орқали ҳуқуқ тартибот ҳодимлари ва давлатга нисбатан нафратга сабаб бўлишмоқда.


Расмийлардан бу ноқонуний ҳаракатга баҳо беришларини, Шаҳбоз Раҳмоновни озодликка чиқаришларини сўраб қоламиз.

@OlimjonHaydarov