#Мустақиллигимизнинг_31_йиллигига
#cпорт
“Олмалиқ КМК” АЖ Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати Ёшлар иттифоқи ҳамда Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида ишчи-ходимлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Шиддатли ва кескин курашларга бой кечган мусобақада фахрли
3-ўринни 4-команда 3-гуруҳ ўқчиси Давлатбек Эшинбеков эгаллади.
4-команда 3-гуруҳ ўқчиси Абдулазиз Мамадалиев эса иккинчи ўринга лойиқ кўрилди.
3-команда 4-гуруҳ назоратчиси Азиз Абдуваидов мусобақа ғолиби сифатида эътироф этилди.
Мусобақа ғолиблари пул мукофоти билан рағбатлантирилди.
С.Раҳимов,
ИҲҚХ Ёшлар иттифоқи раиси
Б.Қўлдошев
ИҲҚХ спорт йўриқчиси
@Okmkhayoti