Get Mystery Box with random crypto!

Радар учун судга ариза! Кўпчилик кўчма радарга тушиб қолганд | AGMK - OKMK | Расмий канал

Радар учун судга ариза!

Кўпчилик кўчма радарга тушиб қолганда судга ариза беришда қийналиб юришган экан. Мана бу ариза шаблони, бунга ўзингизга тегишли бўлган маълумотларни киритиб судга топширишингиз мумкин.

90 фоиз ҳолатда кўчма радарга тушганларнинг иши судларда бекор қилинмоқда, чунки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 31-бандига асосан, кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланганда, ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим.

Ана шу қоидани бузган ҳайдовчига таништирмаслик қарорни бекор бўлишига сабаб бўлиши мумкин, қарорни бекор қилиш учун эса мана шу шаблондан фойдаланиб судга мурожаат қиласиз.

Ҳа, айтганча судга ҳеч нарса тўлаш шарт эмас, давлат божи бу ҳолатда тўланмайди.

@Okmkhayoti