Get Mystery Box with random crypto!

Фаластин собиқ муфтийси Муҳаммад ал-Амин ал-Ҳусайннинг, бир гу | Habibiy 🫀

Фаластин собиқ муфтийси Муҳаммад ал-Амин ал-Ҳусайннинг, бир гуруҳ ватани бўлмиш Фаластин ўғлонлари билан бўлган учрашувида у киши раҳимаҳуллоҳга савол беришди. Савол жароҳатланган ватан ўғлонлари учрашувларида одатда бўлганидек, ундан: “Ахир қачон биз Фаластинга қайтамиз?”, — деб сўрашди.

У киши: “Қачон Аллоҳга қайтсангиз – Фаластинга қайтасиз”, — деб жавоб берди. Агар қайсидир мусулмон: “Қачон бизга Фаластин қайтади?”, — деб сўраса, унга жавоб бундай бўлади: “Қачон сизлар Аллоҳга қайтсангиз, Фаластин сизга қайтади”.

Айман Ёғий

@ojiziy_qalb