Get Mystery Box with random crypto!

БУ УММАТ... Мўғуллар Бағдодга бостириб кириб 40 кунгача жума | Habibiy 🫀

БУ УММАТ...

Мўғуллар Бағдодга бостириб кириб 40 кунгача жума намози ўқилишига рухсат беришмади. Дажла дарёсининг суви мусулмонлар қонидан қизил бўлиб оқди. Сўнгра мусулмонлар қўлидаги хазина бўлмиш китобларни дарёга оқизишди. Дарёнинг ранги қорага ўзгарди.

Ислом ўлдими?!
Мўғуллар ўлди, Чингизхон ўлди, Хологу ўлди. Аммо ислом қолди!
Ҳатто мўғуллар тўп-тўп бўлиб мағлублар динига кира бошлади.

Бу уммат бир он тўхташи, қоқилиб тушиши бор гап. Аммо у яна қайтадан туриб душманларига адаб бераверади.

Бу уммат бемор бўлади, аммо ўлмайди!

Абдулқодир Самарқандий

@ojiziy_qalb