Get Mystery Box with random crypto!

#Онлайн_Ахборотнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамас | Oilakredit | Расмий канал

#Онлайн_Ахборотнома

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (08.07.2022й. 373-сон) қарорига асосан қуйидаги ҳолларда қарз олувчининг аризаси тизим томонидан скоринг маълумотлари асосида автоматик равишда рад этилади:

қарз олувчининг Ягона электрон платформада кўриб чиқиш жараёнида аризаси мавжуд бўлганда;

18 ёшга тўлмаган фуқаро номидан ариза берилганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларга;

муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган ёхуд меҳнатга лаёқатсиз фуқаро номидан ариза берилганда;

қарз олувчининг дастур доирасида тўлиқ қайтарилмаган кредити мавжуд бўлганда;

қарз олувчининг банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда;

аввал ажратилган кредитлардан мақсадсиз фойдаланилганда;

салбий кредит тарихига эга бўлганда;

қарз олувчининг солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлганда.

Каналга уланиш
https://t.me/oilakreditofficial