Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ ЖЧ-2026 ва Осиё Кубоги-2027 саралаши формати эълон қилинд | Offside

​​​​ ЖЧ-2026 ва Осиё Кубоги-2027 саралаши формати эълон қилинди.

Учинчи босқичда миллий жамоалар 6 та жамоадан иборат 3 та гуруҳга бўлинади. Ўйинлар икки даврали тизимда ўтказилади. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган миллий жамоалар (жами 6 та) ЖЧ-2026 йўлланмасига эга бўлади.
Муддат: 2024 йил сентябрь — 2025 йил март.

Тўртинчи босқичда қолган 2 та йўлланма ва қитъалараро плей-оффдаги 1 та йўлланма ўйналади. Унда учинчи босқич гуруҳларида учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган жамоалар (жами 6 та) 3 та иштирокчидан иборат 2 та гуруҳга ажратилади. Гуруҳ ғолиблари ЖЧ-2026 йўлланмасига эга бўлади. Иккинчи ўринни эгаллаган миллий жамоалар эса қитъалараро плей-офф йўлланмаси учун курашади. Бунда ғолиб чиққан жамоа бошқа қитъа термаси билан ЖЧ-2026 йўлланмаси учун курашади.

Муддат: Ушбу саралаш босқичи + қитъалараро плей-офф йўлланмаси учун ўйин марказлашган ҳолда 2025 йилнинг ноябрь ойида ўтказилади.

Каналга обуна бўлинг ! @offside_zone
| Instagram |