Get Mystery Box with random crypto!

NurMuhammadbuva2022

Telegram kanalining logotibi nurmuhammadbuva2022 — NurMuhammadbuva2022 N
Telegram kanalining logotibi nurmuhammadbuva2022 — NurMuhammadbuva2022
Kanal manzili: @nurmuhammadbuva2022
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2
Kanalning ta’rifi

Учқўргон туман Қайқи қишлоқ "Нурмуҳаммад бува " масжиди расмий канали.
Имом ҳатиб: Турдиматов Зухриддин

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-04 20:48:47 nashid-talaal-badru-aleyna.mp3
Росуллулохга айтилган биринчи НАШИД
207 views17:48
Ochish/sharhlash
2022-08-04 20:48:45
Мадинада биринчи масжид қурилиши
212 viewsedited  17:48
Ochish/sharhlash
2022-08-04 20:48:17
ҲИЖРИЙ ЙИЛНИНГ САБАБИ
207 viewsedited  17:48
Ochish/sharhlash
2022-08-04 20:21:28 Хуш каломлар.

قال الفضيل بن عياض رحمه الله: الاستغفار بلا إقلاع توبة الكذَّابين.

Фузайл ибну Иёз роҳимаҳуллоҳ айтди: "Тийилишсиз бӯлган Истиғфор ёлғончилар тавбасидир
."
218 views17:21
Ochish/sharhlash
2022-08-04 20:19:15 РИЁНИНГ ҲУКМИ

“Риё ҳаромми, макруҳми ёки мубоҳми?” деган саволга бир оғиз сўз билан жавоб бериб бўлмайди. Бунинг тафсилоти бор.
1. Риё ибодатларда бўлса, ҳаромдир. Намози, садақаси, хажи ила риёкорлик қиладиган банда осийдир. Чунки у ўз риёси ила Аллоҳдан ўзгани қасд қилади. Ҳолбуки ибодатга сазовор ягона зот Аллоҳ таолонинг ўзидир.
2. Риё ибодатдан бошқа нарсада, масалан, мол талаби каби нарсада бўлса ҳаром бўлмайди. Чунки бу иш одамлар қалбидан жой олмоқни исташдан иборатдир. Мол касб қилишда бази бир ман қилинган сабаблар аралашгани каби обрў талабида ҳам шу нарса бўлади. Инсон ўзи муҳтож бўлган молни талаб қилиши мақтовга сазовор бўлгандек обрў талабида ҳам шундай бўлади.
Юсуф алайҳиссалом ҳам подшоҳ хузуридаги амални ўзлари талаб қилганлар. Обрў кўп бўлса ҳам уни ҳаром дея олмаймиз. Бунда обрў ўз эгасини ножоиз нарсага бошламаслиги шарт қилинади.
Аммо талабига ҳирс қўйилмаган ва завол бўлганида ғам-ғуссага ботилмайдиган обрў қанча баланд бўлса ҳам зарар қилмайди.
Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва у зотдан кейинги уламоларнинг обрўларидан кенгроқ обрўнинг ўзи йўқ. Аммо бор ҳимматни обрў кетидан қувишга сарифлаш динда нуқсондир.
3. Яхши кийиниш ҳам одамлар ҳузурида гўзал кўриниш учун бўлади. Шунингдек, чиройли кўриниш учун қилинадиган бошқа харакатларнинг барчаси ҳам ман қилинган дея олмаймиз. Бунда мақсадлар турлича бўлади.
Кимдир ўзига паст назар билан қаралишини истамайди. Кимдир ўзига берилган неъматни изҳор қилиш ниятида бўлади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қалбида зарра оғирлигида кибри бор киши жаннатга кирмайди”, дедилар”.
“Эй Аллоҳнинг Расули, киши кийими гўзал бўлишини, поябзали гўзал бўлишини ёқтиради-ку?” деди бир одам.
“Албатта, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севади. Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир”, дедилар”. Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

"Руҳий тарбия" китобидан.
230 views17:19
Ochish/sharhlash
2022-08-04 20:13:59 ДИҚҚАТ Савол: Тиловат ва Қироат ўртасида қандай фарқ бор? Жавобни коментарияга ёзинг
221 viewsedited  17:13
Ochish/sharhlash
2022-08-04 17:15:00
Ҳижоб ояти нозил бўлганидан бехабар ансорийя аёллардан бири кўчада кетаётган эди. Бир эркак унга ҳижоб ҳақида оят нозил бўлганини айтди. Аёл турган жойида таққа қотиб қолди ва унга бирор ёпинчиқ беришларини сўради. Одамлар унга уйига бориб, ёпиниб олиши мумкинлигини айтишди. Лекин аёл кейинчалик тарихга мухрланган қуйидаги сўзларни айтди: "Аллоҳни амрини бажармасдан, У зотга ҳилоф қилиб бир қадам ҳам юрмайман..."

Улар шундай эдилар...
323 views14:15
Ochish/sharhlash
2022-08-04 17:13:43 Дарахт ҳайрон эди бир ҳолда хаста.
Уни турфа йўлда ишлатди уста.
Бир учи бешикка аталган бўлса,
Бир учи тобутга бўлганди даста
.
310 viewsedited  14:13
Ochish/sharhlash
2022-08-04 17:11:04 Темир ҳақида гўзал маълумот!
Aллоҳ таоло Aл-Ҳадид сурасида темир ҳақида қуйидагича зикр қилади (Ва темирни туширдик - унда катта куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бор.) Aллоҳ биз темирни туширдик деб айтяпти яратдик деб эмас, Уламолар темир бошқа металлар каби ердан чиқмаган, у ер пайдо бўлганда осмондан тушган деб айтишади. Темир Қуёш системасидан ташқарида пайдо бўлгани инсонни ҳайратга солади, унга далил қуйидагилар бўлади темир моддаси пайдо бўлишлиги учун 5 млрд даражадаги иссиқлик керак бўлади, аммо ушбу иссиқлик Қуёш системасида топилмайди, Қуёшнинг ўзининг даражаси 6000 Қуёшнинг ўртасининг даражаси эса 1 млн даражададир. Темирнинг атом оғирлиги 57 бу Қуръонда у ҳақида нозил бўлган сура билан бирхилдир. Ернинг юраги темирдан ташкил топган. Термнинг мавжудлиги ер шарининг атмосферасини сақлайдиган ва уни юқоридаги нурлардан ҳимоя қиладиган магнит майдонини беради, шу билан биргаликда қуёшдан келадиган ултрабинафша нурлардан сақлайди. Aл-Ҳадид сураси Қуръоннинг ўртасида жойлашган, темир ҳам шу каби ернинг ўртасида жойлашган. Бизга темир каби мўжизаларни яратган Aллоҳга ҳамд бўлсин!
318 views14:11
Ochish/sharhlash
2022-08-04 16:45:20 ДИҚҚАТ Савол:


Тиловат ва Қироат ўртасида қандай фарқ бор?



Жавобни коментарияга ёзинг
281 views13:45
Ochish/sharhlash