Get Mystery Box with random crypto!

​​​​Олдиндан қўрқишни бас қилинг Шуни унутмангки, касбий фаол | Nurli Hayot sari

​​​​Олдиндан қўрқишни бас қилинг

Шуни унутмангки, касбий фаолиятингиз давомида сиз учун муҳим бўлган ишларни бошлашда, ривожлантиришда қўрқув сизга тўсқинлик қилади. Сизни салбий ўй-фикрлар тақиб қиляптими? Қандай қилиб бўлмасин, бундай мавҳум ҳаёллардан қутулишга ҳаракат қилинг, бу каби ўйлар сизга таъсир ўтказишига асло йўл қўйманг. Қўрқувни енгишга урунинг. Aсосли ва асоссиз безовталикни бир биридан ажратишни ўрганиб олинг.

Сизда безовталик ва қўрқувни келтириб чиқараётган сабабларни қоғозга ёзиб чиқинг ва бу муаммоли масалаларни ечимини топишга ҳаракат қилинг, сўнгра буни ҳам ёзиб чиқинг. Буларнинг барчасини қоғозга муҳрлаганингиздан сўнг, аслида қўрқув ва стрессга асос йўқ эканлигини англаб етасиз.

Стресс бу аслида ҳаракацизликнинг меваси ҳисобланади. Сўнги ишингиз – қўғозга ёзилган назарий ечимларни шунчаки амалиётда қўллаш қолади холос.