Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис_561 БИР КУН ТУТИБ, БИР КУН ОЧИШ Абдуллоҳ ибн Амр роз | 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙

#Ҳадис_561

БИР КУН ТУТИБ, БИР КУН ОЧИШ


Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Аллоҳга энг маҳбуб рўза Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидир. Бир кун тутиб, бир кун очар эдилар. Аллоҳга энг маҳбуб намоз Довуднинг намозидир. Кечанинг ярмида ухлаб, учдан бирида бедор бўлиб, олтидан бирида ухлар эдилар», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Албатта, бу ҳадиси шарифда доимо нафл рўза тутиб, нафл намоз ўқишни ният қилган кишиларга тавсия бўлмоқда. Баъзи кишиларда кўпроқ нафл рўза тутишга ҳам истак, ҳам имкон бўлади. Ана шундай кишилар Довуд алай­ҳиссаломга ўхшаб, бир кун тутиб, бир кун очсалар, жуда яхши бўлар экан. Бундан кўпи кўплик қилар экан.

Шунингдек, баъзи кишиларда кўпроқ ва унумлироқ нафл намоз ўқишга истак ва имкон бўлади. Ана шундай кишилар кечанинг яримини ухлаб ўтказиб, кейин учдан бирида бедор бўлиб, нафл намоз ўқисалар, Бомдод намозигача қолган олтидан бирида яна ухлаб олсалар яхши бўлади. Довуд алайҳиссалом шундай қилган эканлар. Аллоҳ таоло учун энг маҳбуб нафл рўза ва нафл намоз ана шундай бўлар экан. Бундан кўпига уринган одам яхши иш қилган бўлмайди.


KУНЛИК ҲАДИС | Манба: https://islom.uz/maqola/5042