Get Mystery Box with random crypto!

БАЛОҒАТ ЁШИ ҲАҚИДА #рўза #намоз CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳ | 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙

БАЛОҒАТ ЁШИ ҲАҚИДА
#рўза #намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, балоғат ёши ўғил болаларга 12, қиз болаларга 9 ёшдан деб билар эдим. Сизларнинг бир саволга жавобингизда балоғат ёши эҳтилом бўлиш дейилибди. Маълумки баъзиларда эҳтилом бўлиш кечроқ, 15-16 ёшларда бўлади. Бундай ҳолатларда намоз ва рўза неча ёшдан бошланади? Болаларни неча ёшдан намозга буюриш керак?


ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бола ўн ёшга етганида намоз ўқимаса уришга буюрганлар.

عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَفَرِّقُوهَا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجَعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ

Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар», дедилар». Бошқа ривоятда: «Ётар жойларини ажратинглар», деб зиёда қилинган. Абу Довуд, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар.
Аммо фарз бўлиши, ўқимаса гуноҳ ёзилиши эҳтилом ёшидан бошланади. Эҳтилом бўлмаган ўғил-қизлар 15 ёшидан балоғатга етган ҳисобланадилар. Қазосини ўқимоқчи бўлганлар ўша балоғат ёшидан буён қолдирганларини қазосини ўқийдилар. 10 ёшдан қолдирганини эмас. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибодат Масалалари