Get Mystery Box with random crypto!

КЕЧАСИ ТИРНОК ОЛСА БУЛАДИМИ? Халқ орасида қадимдан келаётг | Nurizlab.com

КЕЧАСИ ТИРНОК ОЛСА БУЛАДИМИ?


Халқ орасида қадимдан келаётган ёки бошқа халқлардан ўтиб қолган турли ирим-сиримларнинг бор. Масалан, қоронғуда ёки жума куни тирноқ олиб бўлмайди, йўлингдан мушук кесиб ўтса орқага қайтиш керак, супургини тик қўйиб бўлмайди, остона ҳатлаб сўрашиб бўлмайди, фалон кунда фалон ишни қилиб бўлмайди, 13 рақами – бахтсиз ва ҳоказо. Бу иримларда мутлақо асос йўқ.

Расулуллох (с.а.в.)дан ривоят қилинган ҳадисларда “Фолчилик, ирим-сиримлар бутпарастлик билан баробардир”, “Ирим қилувчи ёки ирим қилдирувчи бизлардан эмас”, дейилган.

Тирноқ олиш. Аввало шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шариатда тирноқ олиш учун махсус белгилаб қўйилган кун ва вақт йўқ. Гарчи шу мавзуга доир кўпгина ҳадислар мавжуд бўлса-да, тадқиқотлар асносида мавзуъ ҳадислар эканлиги аниқланган. Тирноқ ўсган экан, қайси кун ва қайси вақтдан қатъий назар олинаверади.

Халифа Хорун ар-Рашид имом Абу Юсуфдан: “Кечаси тирноқ олса бўладими?” – деб сўраганларида: “Бўлади”, дея жавоб берганлар. Халифа далил сўраганида, Абу Юсуф: “Хайрли ишлар кечиктирилмайди”, деган асосли жавобни берганлар. Қайси куни тирноқ олишга ҳам юқоридаги далиллар кифоя.

Канал: https://t.me/nurizlabcom