Get Mystery Box with random crypto!

ИНСОН КАЛБИ БИЛАН БАРЧА КИШИДАН УЗИБ КЕТИШИ МУМКИН Абу Бакр С | Nurizlab.com

ИНСОН КАЛБИ БИЛАН БАРЧА КИШИДАН УЗИБ КЕТИШИ МУМКИН

Абу Бакр Сиддиқ Билол каби азобланмаганлар, лекин Билолдан афзал эдилар.
– Абу Бакр Сиддиқ Умар каби шаҳид бўлмаганлар, лекин Умардан афзал эдилар.
– Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Абу Зарр каби ночорликда яшамаганлар, лекин Абу Заррдан афзал эдилар.
– Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Холид ибн Валид каби чавандоз бўлмаганлар, лекин Холиддан афзал эдилар.
– Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Умму Мактум каби кўришдан маҳрум бўлмаганлар, лекин Умму Мактумдан афзал эдилар.
Абу Бакр Сиддиқ етукликдаги намунали шахс бўлиб, у қуйидаги сўзда ўз ифодасини топгандир:

“Инсон қалби билан барча кишидан ўзиб кетишга қодирдир!”.
Изоҳ: Ҳар бир амални бажариб, қалб тил билан мос келиб, ибодатларни чин ихлос билан амалга ошириш орқали юксак мақомларга эришилади.