2022-06-26 19:58:34
Икки таниш аммо икки бегона,
Бир шаҳар аллалар иккимизни ҳам.
Бизсиз боғу роғлар бир ғарибхона,
Биз яшай олябмиз биз бўлмасак ҳам.
Мен хатлар ёзмайман, сен эса кам-кам,
Соғиндим дейиш йўқ, келгин дейиш йўқ.
Йиллар ўтиб борар, битта шаҳар ҳам,
Учрашиб қолиш йўқ, сени кўриш йўқ.
Ёмғирли шаҳар бу, балки мен бор чун,
Деразанг чертади чак-чак томчилар.
Қалбингни ёқади бўлиб саратон,
Соғинчинг уйғотар хотир элчилар...
Деразага қараб узоқ ўйлайсан,
Қайда хато қилдик, нега айрилдик?!
Яшайсан аммо сен яшай олмайсан,
Биз шундайин севдик, шундай соғиндик...
Мафтун
15 views16:58