Get Mystery Box with random crypto!

'Nur al Islam' | Сайёхлик агентлиги #зиёрат “Қубо” масжиди | Nur Al Islam | Sayyohlik agentligi

"Nur al Islam" | Сайёхлик агентлиги

#зиёрат

“Қубо” масжиди

Мадина шаҳридаги зиёрат қилинадиган ўринлардан бири “Қубо” масжидидир. “Қубо” масжиди Исломда биринчи қурилган масжид ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кўчиб ўтаётган пайтларида Мадина йўлида Қубо деб номланган жойга етиб, ўша бир неча кун турганлар. У ерда биринчи бўлиб “Қубо” масжидига асос солганлар ва илк маротаба ўша масжидда жамоат намозини ўқиганлар.

Масжид жойлашган ўрни эътибори билан “Қубо” деб номланган. У Мадинадан тахминан уч мил узоқликда жойлашган. Аллоҳ таоло Қуръонда:

لَا تَقُمْ فِيهِ أَبَدًا لَمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى التَّقْوَى مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ أَحَقُّ أَنْ تَقُومَ فِيهِ فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَنْ يَتَطَهَّرُوا وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ

“(Эй Муҳаммад!) зинҳор (Сиз) унда (намоз ўқиш учун) турманг! Биринчи кундан тақвога асосланган масжид эса, унда туришингизга лойиқроқдир. Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар”, – дея сифатлаган масжид ҳам айнан “Қубо” масжидидир.
манба: azon.uz

Умра сафари бўйича маълумот олиш учун:
+998(71)-200-0445

Манзилимиз: Тошкент шахар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, Наққошлик МФЙ, 20 уй.
Мўлжал: Метро Олмазор.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
| Telegram | Instagram |