Get Mystery Box with random crypto!

Nurafshon shahar hokimligi

Telegram kanalining logotibi nurafshonpressa — Nurafshon shahar hokimligi N
Telegram kanalining logotibi nurafshonpressa — Nurafshon shahar hokimligi
Kanal manzili: @nurafshonpressa
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.04K
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt: https://nurafshon.uz/
Instagram: https://instagram.com/nurafshonshaharhokimligi
Facebook: https://fb.me/nurafshonshaharhokimligi
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCgd5F
Murojaat uchun bot @Nurafshonga_murojaat_bot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 20:02:12
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

— Фуқаролик позицияси шаклланаётган жамиятимизда инсон қадри учун илғор ғоялар илгари сурилмоқда. Халқ манфаатдор, ёшларимиз хурсанд. Маҳаллаларимизда, кўчаларда бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилаётир, аҳолимизда яхши яшашга интилиш завқи кучли.

Муҳими юртимиз тинч, турмушимиз фаровон. Юртдошларимизга байрамлар керак, шодлик керак. Бас шундай экан ўлкамизда тантаналар кўпайсин.

Мустақиллик айёми муборак бўлсин!


Насиба Кулбекова, шаҳар ҳокимининг ўринбосари

@Nurafshonpressa
280 viewsedited  17:02
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:50:48
#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


Юртимизда иқтисодий кўрсаткичлар тобора юқорилаётган палладамиз. Барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар иқтисодиётимизнинг катта драйверлари сифатида одимламоқда. Ўзбекистонликларга яратилаётган имкониятлар эса жараёндаги биз тилга олган ислоҳотларнинг самарасида акс этади.

Юртимизнинг бугунги куни учун миннатдормиз, бугуннинг шукронаси учун эса олға яшашда давом этамиз.

Мамлакатимиз фуқаролари, хусусан нурафшонликларни чин дилдан, мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан самимий табриклайман.

Қаҳрамон Алкаров, Нурафшон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари

@Nurafshonpressa
286 viewsedited  16:50
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:50:36
Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон қандай бўлишини тасвирлаб берди

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
255 views16:50
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:41:54
#шукуҳ
#мустақиллик
#онлайн

“Янги ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


Шонли тантананинг завқли онлари

@Nurafshonpressa
417 views15:41
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:39:16
#шукуҳ
#мустақиллик
#онлайн

“Янги ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

Жараённи видеолавҳада кузатинг

@Nurafshonpressa
421 views15:39
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:34:16
#шукуҳ
#мустақиллик
#онлайн

“Янги ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


Жараён жонли, кайфият юқори, санъаткорлар хизматда ҳатто ОАВ вакиллари ҳам толмай меҳнатда.

@Nurafshonpressa
334 views15:34
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:26:08
"Албатта, бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда олдимизда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин ўз тарихида қанча-қанча синов ва машаққатларни бошидан кечирган мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга қодир. Мен бунга қатъий ишонаман.

Асосий муаллифи ва ижодкори халқимиз бўлган – янгиланаётган Конституциямиз бу йўлда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Асосий қонунимизни шошилмасдан, чуқур ўйлаб, халқимиз билан маслаҳат қилиб, фақат умумхалқ референдуми асосида қабул қиламиз.

Ишончим комил, Янги Конституциямиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
264 views15:26
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:26:07
Президент ушбу юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Биринчи - таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Учинчи - бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Тўртинчи - соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.

Бешинчи - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
263 views15:26
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:26:07
Давлатимиз раҳбари бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси жадал амалга ошираётганини таъкидлади.

"Янги Ўзбекистон:

– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
234 views15:26
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:26:07
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзламоқда

Давлатимиз раҳбар сўзининг аввалида бутун халқимизни улуғ айём – Мустақиллик куни билан табриклади.

"Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
234 views15:26
Ochish/sharhlash