Get Mystery Box with random crypto!

#олий_неъмат “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” — Дарҳ | Nurafshon shahar hokimligi

#олий_неъмат

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”


— Дарҳақиқат, янги Ўзбееистоннинг инсон қадрини улуғлашга, унинг манфаатлари йўлида хизмат қилишдаги қадами шаҳдам.

Бугунги инвестициявий лойиҳалар замирида яратилаётган осмонўпар иморатлар, муҳташам бинолар юртдошларимиз фойдаси учун қад кўтарган иншоотлардир.

Кўркам қиёфа касб этаётган ҳур заминда олиб борилаётган бу каби ислоҳотлар ҳали ҳаммаси эмас.

Мустақиллик неъмати бизга бундан-да улуғвор ишларга имкон ҳозирламоқда. Ғайрат улашмоқда. Шубҳасиз, бунёд этилаётган иморатларимизга боқиб, ажнабийлар бизнинг кимлигимизни билади, дунёга танитади.

Шараф-шонимиз, жонажон ўлкамизга байрам муборак!

Умид Убайдуллаев
шаҳар ҳокимининг ўринбосари


@Nurafshonpressa