Get Mystery Box with random crypto!

#профилактика Мурғак гўдакнинг хандасига бурканган хонадонда | Nurafshon shahar hokimligi

#профилактика

Мурғак гўдакнинг хандасига бурканган хонадонда куну тун байрамона кайфият ҳукм суради. Бунинг учун соғлом фарзанд тарбияси муҳим аҳамият касб этади. Нурафшон шаҳрида олиб борилаётган тиббий ислоҳотлардаги мазкур масала олд мақсадлар қаторидан жой олди.

Оилавий шифокор ва потранаж ҳамширалар шаҳардаги бир ёшгача бўлган 935 нафар болаларни тиббий кўрикдан ўтказишди. Жараёнда ёш оналарга кўкрак сутининг афзалликлари, соғлом ўсишлари учун тўғри овқатлантириш ва касалликларнинг олдини олиш профилактикаси бўйича суҳбатлар олиб боришди.

Шу билан бирга, календар режа асосида ўз вақтида чақалоқларни эмлаш зарурияти ва фойдалани тўғрисида тушунчалар берилди.

@Nurafshonpressa