Get Mystery Box with random crypto!

Финалга марҳамат! Футбол бўйича ДХХ кубогининг Тошкент вило | Nurafshon shahar hokimligi

Финалга марҳамат!

Футбол бўйича ДХХ кубогининг Тошкент вилояти босқичи финал учрашувини бевосита стадионда томоша қилинг.

Бир томонда Оҳангароннинг машҳур "Қорахитой" қишлоғи, бир томонда Бўка тумани "Дўстлик" маҳалласи ёшлари беллашади.

Маҳалла жамоасининг катта футболдаги супер ўйинларини томоша қилинг. Улар профессионал футболчи эмас, лекин маҳорат жиҳатидан бемалол беллашади.

Асосийси, финал куни санъат усталари иштирокида катта шоу-концерт ҳам бўлиб ўтади.

Ғолиблар шарафига мушаклар отилади, ҳарбий оркестр марши янграйди.

Финал 7 июль куни соат 19:00да Олмалиқ шаҳридаги марказий стадионда бўлиб ўтади.

Нурафшон шаҳар хокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa