Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаммаси тугади. Ҳаммаси адо. Мени маҳкум этди абадий армон. | Nurafshon

Ҳаммаси тугади. Ҳаммаси адо.
Мени маҳкум этди абадий армон.
Ичимни ёндирар бир аччиқ сафро,
Энди Сизни қайдан излай, Онажон?!

Оппоқ рўмолингиз жойнамоз қилиб,
Саждадан кўтаргим келмайди бошим.
Бўш ўрнингиз кўрсам бағримни тилиб,
Қароғим ачитар тахир кўз ёшим.

Бўғзимга тиқилган бир аччиқ йиғи,
Ҳаёлот домига мудом ботаман.
Юракка санчилар айрилиқ тиғи,
Бошимга маҳсингиз қўйиб ётаман.

Нигоҳим самога маъюс тикканман,
Кўзёш ила ёзиб хижрон сатрини.
Шу ёшга кириб хам бола эканман,
Мен энди билибман Она қадрини...


Ko'rish, Ko'chirish

Telegram.me/Shoxrux_Piskent