2023-02-12 17:21:43
ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН УЙНИ ГАРОВГА ҚЎЙИБ БЎЛМАЙДИМИ?
Ассалому алайкум хурматли юристлар! Сизларга бир савол билан мурожаат килмокчиман. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71 сонли карорига асосан узим яшаб турган ер участкамни хусусийлаштирган эдим. Энди уша уй жой хам ер участкамни гаровга куйиб банкдан кредит олсам буладими? Айрим банклар уй жой гаровга куйилмайди дейишяпти аммо хусусийлаштирилган Уй жой ва ер участкасига гаров эвазига кредит олиш мумкин деб эшитгандим шу масалада маслахат берсангиз. Олдиндан Рахмат!
ЖАВОБ:
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига асосан хусусийлаштирилган ер участкаларининг мулкдорлари хусусийлаштирилган ер участкасига юридик ва жисмоний шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда, ўз хоҳишига кўра ва ўз манфаатларини кўзлаб эркин эгалик қилиш, у
ндан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шу жумладан ундан
гаров предмети сифатида фойдаланиш, юридик шахснинг устав капиталига (устав фондига) ҳисса сифатида киритиш, ижарага бериш
ҳуқуқига эга.
Энди қаранг! «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 63 моддасига биноан банклар
гаров, кафолатлар, кафиллик, мажбуриятлар асосида ва мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг қонунда назарда тутилган бошқа усуллари асосида кредитлар беради.
Қарз олувчи томонидан шартномага доир мажбуриятлар бузилган тақдирда, банклар тақдим этилган кредитларни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни шартномада назарда тутилган тартибда муддатидан илгари ундиришга, шунингдек ундирувни қонунчиликда белгиланган тартибда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Демак, сиз
хусусийлаштирилган ер участкангизни гаровга қўйиш ҳуқуқига эгасиз. Юқоридаги масала юзасидан Марказий банкка мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз.
Ишонч телефони 71 200 00 44
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
https://t.me/+d9EGoM17Lw9mZTIy
29 viewsedited 14:21