Get Mystery Box with random crypto!

БОЛА БОҒЧАГА БОРМАСА ҲАМ ТЎЛОВ ТЎЛАНАДИМИ? Сизга саволим боғ | НУРАФШОН 24/7 | расмий

БОЛА БОҒЧАГА БОРМАСА ҲАМ ТЎЛОВ ТЎЛАНАДИМИ?

Сизга саволим боғчада ота-она томонидан тўланадиган бадал пули бола сабабсиз 1 кун, 2 кун қолса ҳам тўланадими? Агар 15 кунгача болага йўқ қуйиб, лекин взнос тўлаши мумкинми?

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 25 июлдаги 8-мҳ ва 55-сонли қарори билан тасдиқланган “Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 13 бандига кўра боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли, шунингдек ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим ташкилотига кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади.

Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

Боланинг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли боланинг мактабгача таълим ташкилотига келмаганлиги тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.

Ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим ташкилотига келмаслигига ота-оналардан бирининг сабаби кўрсатилган ҳолда мактабгача таълим ташкилоти раҳбарияти номига олдиндан ёзган аризаси (билдиришномаси) асос бўлиб ҳисобланади. Бунда боланинг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача мактабгача таълим ташкилотига келмаслигига рухсат берилади.

Боланинг уйда қолган бошқа барча ҳолларида мактабгача таълим ташкилотида бола таъминоти учун тўловлар умумий асосларда тўланади.

Мазкур Низмонинг 14 бандига асосан ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг мактабгача таълим ташкилотига қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда мактабгача таълим ташкилотига қатнаган кунлар учун тўланади.

Боланинг мактабгача таълим ташкилотига қатнаши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида ота-онанинг ёзма аризаси бўлмаган ҳолларда тўлов тўлиқ ой учун ҳисобланади ва умумий асосларда ундирилади.

Боланинг мактабгача таълим ташкилотларида тўлов тўланган даврдан ортиқ муддатда бўлишига ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўлангандан сўнг, йўл қўйилади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

https://t.me/+d9EGoM17Lw9mZTIy