Get Mystery Box with random crypto!

НУРАФШОН ЗИЁСИ

Telegram kanalining logotibi nurafshanziyo — НУРАФШОН ЗИЁСИ Н
Kanaldagi mavzular:
Diqqat
Сотилади
Руҳият
Кун
Telegram kanalining logotibi nurafshanziyo — НУРАФШОН ЗИЁСИ
Kanaldagi mavzular:
Diqqat
Сотилади
Руҳият
Кун
Kanal manzili: @nurafshanziyo
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 189.62K
Kanalning ta’rifi

Nurafshon shahar yangiliklari aniq, sektorlar faoliyati tezkor va xolis xabarlarni kuzatib boring.
Табрик ва эълонлар учун 👉 @NurafshonZiyo2024

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 718

2021-02-14 22:01:02
#Табрик

Аллохим берган мўжиза,
Кўзлари оловли, юзлари нурли, меҳрибон кайнонанинг фаросатли келини, вафодор ёр, меҳрибон она, ўз жамоасининг дангал ва содиқ ходими Абдуллаева Фотима опа ва Зухра опа!


Шукрона кунингиз билан Табриклаймиз.
Бахтингиз доимо тукин бекаму куст бўлсин.
Аллохим берган жуфтингиз билан доимо бахт қасрини қироличаси бўлиб юринг.
Фарзандларингиз сиз кутмаган баланд чуққиларни забт этсин. Доимо 12- МТТ ни тўлдириб юринг. Бахтингизга онангизни умрлари узоқ бўлиб доимо бахтли кунларингизга гувох бўлсинлар.


Сизни севиб ардоқлаб қолувчи Дилафруз Турсунбоевна.
@nurafshanziyo
10.8K views19:01
Ochish/sharhlash
2021-02-14 22:00:19
#Табрик

Бу дунёдаги тенгсиз, азиз ва мехрибон адажонимиз
Маматкулов Абдували Карамалиевич!

Сизни бугунги кунги таваллуд айёмингиз ва шукрона кунингиз билан чин қалбимиз ила қутлаб қоламиз.
Биз фарзандлар ва набиралар бахтига доимо соғ омон бўлинг!
Онажонимиз билан қўша қариб, хожи ота, хожи она бўлиб, набиралар тўйларида бош бўлиб уйларимиз турида, давраларимизни тўлдириб юринглар.
Биз доимо сиз билан фахрланамиз.
Сизга муносиб фарзанд бўлиш учун хар дам харакатдамиз.
Аллохимдан орзуларингиз армон бўлмасин деб сураб коламиз!

Сизга хурмат ва эхтиром ила фарзандларингиз ва набираларингиз.

@nurafshanziyo
10.9K views19:00
Ochish/sharhlash
2021-02-14 21:45:07
Инсон таслим бўлган онидан ўлган ҳисобланади. Нима рўй берган тақдирда ҳам ҳеч қачон таслим бўлманг!

ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР!

@nurafshanziyo
11.0K views18:45
Ochish/sharhlash
2021-02-14 20:12:12
Мен сизга айтайми? Бахтли инсонларни қандай фарқлаш мумкинлигини?

... Бахтиёрларни аурасидан таниш жудаям осон. Улар худди қуёшдек доим ўзларидан илиқлик таратиб туришади.

Хотиржам. Шошмай ҳаракатланишади. Аммо ҳар доим, ҳамма нарсага улгуради.
Сокин овозда гапиради ва уни ҳамма тушунади.
Бахтиёр, ҳаётидан, тақдиридан мамнун одамларнинг ягона сири - ички мувозанатнинг барқарорлигидир...

@nurafshanziyo
11.3K views17:12
Ochish/sharhlash
2021-02-14 20:01:12
Изоҳсиз...

@nurafshanziyo
11.2K views17:01
Ochish/sharhlash
2021-02-14 17:33:52 ​Худо хоҳласа, бугун, 14 февраль куни соат 20:30 да “Миллий” телеканалида узоқ кутилган «Мендирман Жалолиддин» сериалимизнинг премьераси бўлади.

Сериал эфирга узатилмасданоқ одамларда катта қизиқиш уйғотди ва қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бу – табиий. Тўлақонли кино кўринишидаги тарихий сериал олиш амалиёти бизда деярли йўлга қўйилмаган. Демак, бу – биз учун янгилик. Янги ҳаво эса ҳар қандай жамиятни доим тўлқинлантиради.

Сериалимиз кимгадир ёқиши, кимгадир маъқул келмаслиги ҳам табиий ҳолат. Биз премьерадан сўнг фикрлар турли-туман бўлишга тайёрмиз. Одамлар ўз мулоҳазасини эркин билдириши жамиятнинг очиқлиги белгисидир.

Масалан, энг кўп савол фильмда нега бош ролга турк актёри таклиф этилгани ҳақида бўлди. Асосий мақсад сериал орқали актёрларни танитиш эмас, балки таниқли актёрлар орқали жаҳонга миллатимиз қаҳрамонларини намоён қилишдир.

Сериал тўқима образлар ва воқеалар билан бойитилди. Сериалларнинг асосий мақсади — томошабинларда тарихий қаҳрамонларга, тарихий воқеаларга қизиқиш уйғотиш. Одамлар ўзимизнинг бой тарихимизга қизиқиб, уни ўрганишлари — сериалнинг энг катта мақсади. Сериал, ҳужжатли филмлардан шуниси билан фарқ қилади.

“Анча бюджет маблағи совурилибди”, деган гаплар ҳам бўлди. Aммо бу таъна асоссиз. Сериал тўлиқ ҳомийлар кўмагида ишланди. Бунинг учун бош ҳомий “Orient Finans Bank”га миннатдорлик билдирамиз.

Азизлар, бугун “Мендирман Жалолиддин” фильми ижодкорлари ва бу лойиҳани қўллаб-қувватлаган барча учун узоқ кутилган байрам! Келинг, маза қилиб сериални томоша қилайлик. Сериалимиз сизга ёқади, деган умиддамиз.

#MendirmanJaloliddin

@SShMirziyoyeva
1.9K views14:33
Ochish/sharhlash
2021-02-14 17:33:08
#14_феврал_хазили

Нега севган қизим мени эсламаяпти, наҳотки кераксиз одам бўлсам... дедим-да, сиқилганча томга чиқдим.
Энди ўзимни ташлайман, деб турсам, севган қизим йўқ экани эсимга тушиб кетди.
Саааал қолдия..

@nurafshanziyo
11.3K views14:33
Ochish/sharhlash
2021-02-14 16:00:01
Сиз ҳам келин-куёвга эътибор бермадингизми?

Шунча пулга қанчадан-қанча мискинга ёрдам бериш мумкин эди. Масалан-да...

@nurafshanziyo
8.4K views13:00
Ochish/sharhlash
2021-02-14 15:48:44 Тошкент вилояти ҳокими яна бир ҳайрли ишга қўл урди...

Бу сафар 107 нафар талабанинг олий таълим олиши учун бир йиллик тўлов шартнома пулларини тўлиқ тўлаб берувчи қарорга имзо чекди.

Жорий "Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да ижтимоий соҳа вакилларига жуда катта эътибор қаратилиши аниқ. Шу жумладан Тошкент вилоятида ҳам маданият ва санът соҳасида фаолият олиб бораётган ўрта маълумотли 107 нафар ходимлар сараланган.

Улар Олий таълим муассасасига имтиёзли асосда қабул қилиниб, тўлов шартномалари Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан қопланадиган бўлган.

Қиссадан ҳисса шуки 107 нафар талабага Тошкент вилоятининг янги ҳокими контракт тўлаб бермоқда.

P.S: 825,4 млн.сўм ҳақида гап кетмоқда

Бизни кузатиб боринг, хабарларнинг қайноқлари олдинда
https://t.me/joinchat/AAAAAEvpIruGZ0Lhpfbk2Q
1.9K views12:48
Ochish/sharhlash
2021-02-14 15:21:42 ОҒРИҚЛИ УЧРАШУВ

Мен уни ўн етти ёшимда учратдим. Автобусда. Онам бир дам унга, бир дам менга қарар, ниҳоят кўзларини дераза ортидаги манзарага тикди-да:
-Шу эди... менга доялик қилган аёл, -деб шивирлади.
Вужудим кўзга айланди. Шарпадек аёл сари одимладим.
-Қўлингиздан ўзим тушиб кетганмидим?
Овозим шунчалик паст чиқдики, у мени эшитмади. Автобус тўхтади ва у бекатда тушиб қолди. Оқсоқланмасликка тиришиб жойимга қайтдим...


Нодирабегим Иброҳимова

@nurafshanziyo
7.4K views12:21
Ochish/sharhlash