Get Mystery Box with random crypto!

Норин туманида пахтакорлари машаққатли меҳнати эвазига етиштир | Norinliklar | Расмий

Норин туманида пахтакорлари машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган пахтани йиғиб-териб олиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Туман ҳокими Жўрабек Нурматов “Тошкент”, “Ғалаба ”, “Норин унумдор Замин” ММТП ҳудудидларида терим олиб борилаётган майдонларда бўлиб, пахта терими жараёнлари билан танишди

Шахсий намуна кўрсатиб, оила аъзолари билан биргаликда хирмонга ўз хиссаларини қўшаётган нуронийларга, илғор теримчиларга туман раҳбари томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Мутасаддиларга, фермер хўжаликлари раҳбарларига бор имкониятларини ишга солиб, пахта ҳосилини нес-нобуд қилмай, сифатли йиғиб териб олиш бўйича тавсиялар берилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилда туманда 141 та фермер хўжалигида 6 минг 38 гектар майдонида ғўза парваришланган бўлиб, миришкор деҳқонлар мавсумда 23 минг 210 тонна пахта ҳосили олишни кўзламоқдалар.

Бизга қўшилинг
➥ @Norinliklar