Get Mystery Box with random crypto!

Бир йигит айтади: «Ишдан кеч қайтаётгандим. Ёмғирда охирги ба | Norinliklar | Расмий

Бир йигит айтади:
«Ишдан кеч қайтаётгандим. Ёмғирда охирги бананларини сотиш учун харидор кутаётган кишини кўрдим.
Уйимда банан бўлса ҳам, унга раҳмим келганидан банан сотиб олмоқчи бўлиб у томон юрдим. Бошқа тарафдан келаётган йигит ҳам банан сотиб олмоқчи эди. Мен фурсатни унга бериб четга ўтдим ва унга:
– Мен сотувчи ёмғирда турмасин деб бананини сотиб олмоқчи эдим - дедим.
У йигит:
- Қаранг- а, мен ҳам худди шу ниятда келдим, менга ҳам банан олиш зарур эмасди, - деди...

Бу одамнинг қандай табиати бор эканки, Аллоҳ унга икки инсоннинг меҳрини, раҳмини, марҳаматини бўйсундириб қўйибди, деб ўйладим.

Бугун яна ўша сотувчини кўрдим. У кўча супурувчига бир нечта банан узатди.
Шу ерда муҳим бир ҳақиқатни англадим. Аллоҳ яхши инсонга бошқаларнинг қалбини мусаххар қилиб қўяр экан. Ким яхшилик қилса, Аллоҳ унга билдирмасдан, Ўз ҳузуридан ёрдам қўшинини юборар экан.

Ҳазрат Алий розияллоҳу анҳу дедилар: «Эҳсонни лозим тут! У энг афзал зироат, энг даромад келтируви тижоратдир!»

Бизга қўшилинг
➥ @Norinliklar