Get Mystery Box with random crypto!

Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматовнинг Мустақилликнинг 31 | Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматовнинг Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан байрам табриги

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам юртдошлар!

Авваламбор, Сиз азизларни Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз байрамимиз - Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Истиқлол. Бу жарангдор сўз замирида шу табаррук заминдаги эрку озодлик учун курашган ота-боболаримизнинг орзу-умидлари фидокорона меҳнатлари ва армонлари мужассам. Шуни айтиш жоизки истиқлол бизга эрку озодлик, ўз сўзимиз ва фикрларимизни эркин айтиш, шон-шарафимиз ва эзгу мақсадларга бўлган ишончу қатъиятимизни берди.


Мустақиллик куни - Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз айёмимиз. Шу боисдан юртдошларимиз Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги куни - 1 сентябрни доимо орзиқиб кутадилар.

Қувонарлиси шундаки, туманимиз меҳнат аҳли муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан белгилаб берилган улуғвор вазифаларни сидқидилдан бажариш баробарида муборак айёмни катта ютуқлар ва эзгу ниятлар билан қарши олмоқдалар.

Йиллар ўтаверади, аммо мамлакатимиз Мустақиллигининг қадри тобора ортиб бораверади. Зеро бугунги, ўзгаришлар ва бунёдкорликлар барча ғалабаларимиз илҳомчиси ана шу улуғ неъматдир.

Қадрли дўстлар!

Ватанимизни, халқимизни Яратганнинг ўзи ёмон кўзлардан асрасин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Илоҳим, тинчлик-омонлик, файз-у барака Ўзбекистонимизни ҳеч ҳам тарк этмасин!

Эришаётган ютуқларимиз бардавом, турмушимиз фаровон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Жўрабек Нурматов
Норин туман ҳокими