Get Mystery Box with random crypto!

БОШҚАЛАР ҲАМ ЭПЛАЙДИ Бемор шифокор ҳузурига бориб, безов | NORBEKOV MARKAZI

БОШҚАЛАР ҲАМ ЭПЛАЙДИ

Бемор шифокор ҳузурига бориб, безовталикдан шикоят қилди, қилмаса бўлмайдиган бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётганини, ишлар кутиб турмаслигини куюниб айтди. Доктор сўради:
– Бу ишларни бошқа одам қилолмайдими ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
– Сизга бир рецепт бераман, – деди доктор. – Унга тўлиқ амал қилсангиз, соғайиб кетасиз. Бемор рецептни ўқиб ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш, ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилганди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристонга нега бориш керак? – сўради бемор.
– Қабристонга бориб, дўппайиб турган гўрларга бир эътибор беринг. У ер ўзини ҳаммадан керакли деб билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат мен қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттираётганига гувоҳ бўласиз...

@Norbekovmarkazi
@norbekov_sentr1