Get Mystery Box with random crypto!

Узунда ҳарбий хизматчилар оилалари учун янги уйлар ва болалар | ⛲️ Norasmiy Uzun ⚖️

Узунда ҳарбий хизматчилар оилалари учун янги уйлар ва болалар боғчаси фойдаланишга топширилди

“Томчи” маҳалласида ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари оилалари учун 14 хонадонга мўлжалланган замонавий янги уй ҳамда 25 ўринли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Тўра Боболов, туман ҳокимлиги, масъул идоралар вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Янги уйда барча шароитлар яратилган. Хоналар кенг, ёруғ, шинам. Ошхона ва бошқа қўшимча хоналар замонавий усулда жиҳозланган. Ҳарбийларнинг фарзандлари учун замонавий ўйин майдончаси барпо этилган.

Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари тарбияланадиган янги мактабгача таълим муассасаси ҳам барча қулайликларга эга. Кенг, шинам ётоқхона, ошхона, машғулотлар хоналари болаларбоп мебель жиҳозлари, ранг-баранг ўйинчоқлар ва кўргазмали қуроллар билан таъминланган. Ҳовлида болажонлар учун ёзги ўйин майдони барпо этилган.