Get Mystery Box with random crypto!

#биласизми #маърифат Муборак жума тонги муборак бўлсин! Жум | ⛲️ Norasmiy Uzun ⚖️

#биласизми
#маърифат

Муборак жума тонги муборак бўлсин!

Жума кунининг фазилати ҳақида

1) Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир.

2) Жума куни Одам яратилган ва жаннатга киритилган ҳамда жума куни у ердан чиқарилган.

3) Жумадан жумагача агар кабира (улкан) гуноҳлардан сақланилган бўлса, бўлиб ўтган кичик гуноҳларга каффоратдир.

4) Чиройли таҳорат қилиб, кейин масжидга келиб, ваъзга жим қулоқ тутиб турса, икки жума ўртасидаги ва яна уч кунни қўшиб, ҳаммаси бўлиб, ўн кун ичидаги гуноҳи кечирилади.

5) Жума намозига келганда, ювиниб (ғусл қилиб) келиш.

6) Жума куни ювиниб, имкони борича тозаланиб, хушбўй ёғлардан, (атирлардан) суртиб, кейин масжидга борса, у ерда икки киши орасидан суқилиб ўтмаса, насиб қилганича намоз ўқиса, имом хутбада ваъз қилаётганда жим туриб эшитса, ўша жума билан кейинги жума орасидаги гуноҳлари кечирилади.

7) Жума намозига эртароқ яъни биринчилардан бўлиб масжидга боришлик, гўёки бир туяни қурбонлик қилишдек, кимки иккинчи соатда, яъни иккинчи бўлиб масжидга борса, гўё бир сигирни, кимки учинчи соатда масжидга келса, гўё шохли бир қўчқорни, кимки тўртинчи соатда масжидга келса, гўё товуқни қурбонлик қилгандек, кимки бешинчи соатда масжидга келса, гўё бир тухумни эҳсон қилиб, Аллоҳга қурбат ҳосил қилгандек бўлади. Агар имом хутба айтиш учун жойидан чиқса, фаришталар зикр эшитиш учун ҳозир бўлишади.

8) Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган бир соат бор. Агар мусулмон банданинг Аллоҳдан бирор нарсани сўраши ўша пайтга мувофиқ келса,

9) Жума кунида салавот айтишни кўпайтириш. Зеро, Набий алайҳиссалом: «Кунларингизнинг энг афзали жумадир. Ўша кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар. Чунки салавотларингиз менга кўрсатилади», деганлар»

Манба

Узунликлардан ажралманг

Facebook Telegram