Get Mystery Box with random crypto!

Қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди Ижтимоий тармоқда 'Malibu | NO COMMENT

Қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Malibu" русумли, 01008SAA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситаларининг оқимига қарама-қарши тарзда ҳаракатланиб, рухсат этилмаган махсус товуш чиқарувчи (сирена) ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу "Malibu" русумли, 01008SAA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1994 йилда туғилган А.Э.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, траснпорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

@YHXX_UZ