БАХШИ Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов вафотига Бахши ўтди... Тўқсон алп хомуш, Қўнғиротнинг юраги парчин. "Отам-ов!" – деб инграр Алпомиш, "Бобожон!" – деб бўзлар Ойбарчин. Бахши ўтди... Тугади достон, Зор тўлғонди тўғрию ўғри. Ер остини уйғотди Осмон: — Бошлаб катта элни довруқли, Қошингизга келди Гўрўғли! 16.05.2022 Нодир Жонузоқ 698 views03:04